ВЕТЕРИНАРИЯ СОХАСИДАГИ ДАВЛАТ ИЛМИЙ МАРКАЗИ ҚОШИДА СЕРТИФИКАЦИЯ ОРГАНИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

ВЕТЕРИНАРИЯ СОХАСИДАГИ ДАВЛАТ ИЛМИЙ МАРКАЗИ ҚОШИДА СЕРТИФИКАЦИЯ ОРГАНИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг Ветеринария дори воситалари, озуқабоп қўшимчалар сифати ва муомаласи назорати бўйича давлат илмий маркази қошида ветеринария маҳсулотларига мувофиқлик сертификати бериш органи ташкил этилди.

Шунингдек, O'ZAK.MS.0020 рақам билан Давлат реестрига киритилди.

Мазкур орган ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларни ўрнатилган тартибда сифатли апробациядан ўтказиш ҳамда кафолатланган мувофиқлик сертификати бериш имкониятини яратади.

Бунинг натижасида озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги, ветеринария дори воситалари, озуқабоп қўшимчаларнинг сифати ва муомаласи бўйича назорат олиб бориш янада мустаҳкамланади.